Bosh sahifa
/
Yangiliklar
/
Ўзмиллийбанк ёш ходимлари сайёр семинарда

Ўзмиллийбанк ёш ходимлари сайёр семинарда

01.01.2015

Ўзмиллийбанк ёш ходимлари учун сайёр семинар уюштирилди Ўзмиллийбанк ёшлар иттифоқи ҳамда банк касаба уюшмаси ҳамкорлигида ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш ва жамоавий муҳитни мустахкамлаш мақсадида, тизимда фаолият олиб бораётган 25 нафар банк ходимларидан иборат гуруҳ учун дам олиш масканида 2 кунлик сайёр семинар ташкил этилди. Дам олиш тадбири негизида ходимлар “Team building” (жамоавий муҳитни шакллантириш) тренингида иштирок этишди. Мусиқий дам олиш тадбирлари, спорт ўйинлари, катта экранда футбол ва фильмлар томошаси, хуллас бир оғиз гап билан айтганда, дам олиш маскани худудидаги барча шароитлар ходимлар ихтиёрида бўлди. Шуни таъкидлаш жойизки, бундай тадбирлардан ишчи-ходимлар нафақат дам олиб ҳордиқ чиқарадилар, балки, улар ўртасида хамжихатлик ва меҳр-оқибат ҳам кучаяди. Бу эса иш фаолиятида ўз самарасини албатта беради.

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

onlayn

Xabar yuborildi

Qaytish bo\'shliqlar ro'yhatiga



Javob foydali bo'lsa, xursand bo'lamiz!

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

Men sizning virtual yordamchiman.

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU