Shaxmat 2018
Ўзмиллийбанк тизимида ўтказилган “Шахмат-2018” турнир натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишдаги устивор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзмиллийбанк Ёшлари Иттифоқи ҳамда банк Касаба уюшмаси ҳамкорликда жорий йилнинг 10 ноябрь куни ходимлар ўртасида Шахмат турнирини ташкил этди.
Турнир 5 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилди. Иштирокчилар ҳар партия аввалида 10 дақиқа вақтга эга бўлдилар. Ходимлар халқаро шахмат чемпионатларида фойдаланиладиган махсус шахмат тахтасида дона суришди. Мусобақа профессионал ҳакамлар томонидан кузатиб борилди. Иштирокчилар мусобақадаги ҳар бир ғалаба учун 1 балл, дуранг учун 0.5 балл ва мағлубият учун 0 баллга эга бўлдилар.
Турнир совриндорлари:
1 ўрин. Зайнутдинов Хуршид
2 ўрин. Камалходжаев Аббосхон
3 ўрин. Каримов Шерзод
Турнирдан кўзланган асосий мақсад ходимлар орасида мантиқий фикрлашни фаоллаштириш орқали, касбий фаолиятда янги ғояларни яратиш, мавжудларини янада ривожлантириш, юзага келадиган вазиятларни тезкор ва тўғри баҳолаган ҳолда назорат қилиш каби қобилиятларни такомиллаштиришдан иборат эди. Ўйлайманки турнир озми-кўпми ўз мақсадига эриша олди.