Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки миллий валютадаги янги муддатли омонатларни амалга киритганини маълум қилади:
“Жозибали”
- сақлаш муддати – 4 ой;
- фоизлар омонат муддати тугагандан сўнг тўланади;
- бошланғич бадал миқдори – 1 000 000 сўм;
- омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
- оонатга маблағ қабул қилиш 2012 йилнинг 7 июлигача амалга оширилади.
“Сердаромад”
- сақлаш муддати омонат очилиш вақтида, мижознинг хохишига кўра – 5, 8 ой ёки 1 йил;
- фоизлар хар ойда ёки омонат муддати тугаганидан сўнг, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмаган ҳолда тўланади;
- бошланғич бадал миқдори – 1 000 000 сўм;
- омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
- омонатга маблағ қабул қилиш 2012 йилнинг 1 июлигача амалга оширилади.
“Хазина”
- сақлаш муддати – 5 ой;
- фоизлар ҳар ойда ёки омонат муддати тугаганидан сўнг, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмаган ҳолда тўланади;
- омонатга қўшимча бадаллар қабул қилинмайди;
- омонатга маблағ қабул қилиш 2012 йилнинг 20 августигача амалга оширилади.
Жамғармаларининг бошқарилишини бизга ишониб топширганлар фаровонлиги учун ўзимизни масъул деб ҳисоблаймиз!
Қўшимча маълумотларни 235-42-83, 234-14-14 телефонлари орқали ёки Банкнинг исталган бўлим/филиалидан олишингиз мумкин.