Yoshlar bilan uchrashuv 2018
2856
Ўзмиллийбанк ёш иқтидор эгаларини излаш йўлида
Ўзмиллийбанк иқтидорли ёш кадрларни танлашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш, рационал тарзда жойлаштириш, сифатли кадрлар захираcини шакллантириш, шунингдек ёш ходимлар фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида “Очиқ эшиклар” лойиҳасини жорий этди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таълим олаётган 3-4 босқич талабалари билан суҳбат кунларини ташкил этиш ва шу орқали иқтидорли тингловчиларни аниқлаш, ўқиш даври давомида малака ошириш тизимини яратиш ва пировардида уларни иш ўринлари билан таъминлашдан иборат.
Лойиҳанинг дастабки босқичида 5 октябрда Тошкент молия институтининг 53 та талабаси, 11 октябрда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг 51 та талабаси, 25 октябрда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 59 та талабаси ва 30 октябрда Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университетининг 22 та талабаси қатнашди.
Учрашув аввалида олий таълим муассасаси маъмурияти ва талабалари Ўзмиллийбанк тизимида ёш ходимларга яратилган шароитлар билан таништирилди. Сўнгра учрашувларда иштирок этган жами 185 та талабанинг фикрлаш даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказилди. Тест натижаларига кўра 27 та (Тошкент молия институтидан 7 та, Тошкент Давлат иқтисодиёт университетидан 7 та, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтидан 9 та ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университетидан 4 та) талаба кейинги босқичга ўтди.
Ўзмиллийбанк ходимлар билан ишлаш департаменти дастлабки босқичда сараланган талабалар билан суҳбат кунини ташкил этиш орқали тизимда малака ошириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.
Лойиҳа ҳар чоракда ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, дастлабки натижалар бўйича яқин кунларда маълумот берамиз.