ТИФ миллий банки SmartVista пластик карточкаларини чиқаришга мўлжалланган персонализаторлар сотиб олиш бўйича очиқ тендер

17.07.2013

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки SmartVista пластик карточкаларини чиқаришга мўлжалланган персонализаторлар сотиб олиш бўйича очиқ тендерда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш муддати ушбу эълон чиққан санадан бошлаб 8 кунга узайтирилганлигини маълум қилади.

Очиқ тендерда қатнашиш учун аризалар (банк белгилаган шаклда) юридик шахслардан қабул қилинади.

Очиқ тендерда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш ва очиқ тендерда қатнашиш учун ариза юборган юридик шахсларга тендер ҳужжатларини бериш ишлари мазкур эълон чиққан санадан кейинги 8 кун давомида амалга оширилади.

Олинган тендер ҳужжатлари асосида тайёрланган тендер таклифлари (оферталар)ни қабул қилиш, ушбу таклифлар қандай шаклда тақдим этилгани (почта орқали юборилгани ёки шахсан келтирилгани)дан қатъи назар, мазкур эълон чиққан санадан кейин 32 календарь кун ўтгач, соат 17:00да тўхтатилади.

Ариза шаклини (аризанинг электрон шаклини веб-сайтидан олиш мумкин) ва тендер ҳужжатларини олиш, шунингдек  тендер таклифлари (оферталар)ни юбориш учун манзил:

100084, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 101.

Ўзмиллийбанк Бош маъмурий биноси

Телефон: 235-56-09, 234-02-61, факс: 235-09-22, 

Алоқада бўлувчи шахслар: Искандаров Самандар Искандар ўғли,

Сокольская Олеся Сергеевна.

e-mail: siskandarov@central.nbu.com ёки osokolskaya@central.nbu.com






So`nggi yangiliklardan xabardor boling

Haftasiga bir martta xabar yuboramiz, va hech qanday spamlarsiz