Топ рейтинг www.uz
Bosh sahifa
/
Yangiliklar
/
Samarqand 2018

Samarqand 2018

01.01.2015

Ўзмиллийбанк ёш ходимлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ҳамда Ўзмиллийбанк ёш ходимларини буюк алломаларимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, уларнинг ибратли ҳаётини ўрганиш, қутлуғ қадам жойларга саёҳатлар уюштириш, мароқли ва фойдали дам олишларини ташкил этиш, мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш, мамлакатимизда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга оширишда фаол иштирок этиш мақсадида, 2018 йилнинг 4 август санасида Ўзмиллийбанк Ёшлар кенгаши ва Миллий банк Касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида тизимда фаолият юритаётган 30 нафар ёш ходимлардан иборат гуруҳ учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ходимлар Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир, Шоҳи зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси,  Регистон майдони каби муқаддас қадамжолари, ҳазрати Хизр масжиди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди.


Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

onlayn

Xabar yuborildi

Qaytish bo\'shliqlar ro'yhatiga



Javob foydali bo'lsa, xursand bo'lamiz!

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU

Texnik qo'llab-quvvatlash NBU