Matbuot anjumani 2018
2018 йилнинг 18 июн куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Инновацион тадбиркорликни жорий қилиш ва ёшларни, биринчи навбатда, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг янги тадбиркорлик ташаббуслари- “startup” лойиҳаларини амалга оширишни фаол қўллаб-қувватлаш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Ўзмиллийбанкнинг мутасадди ходимлари иштирок этди.
Маълумки, мамлакатимизда тадбиркор ёшларни ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқаришга шароит яратиш ҳамда бу йўлда улар учун сифатли банк хизматларини таклиф этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган.
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам ошириш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда.